...
11.04.2023
212 marta o'qildi

"Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан" шиори остида "Китоб марафони" бўлиб ўтди

Бугун Сариосиё тумани 2-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида "Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан" шиори остида "Китоб марафони" бўлиб ўтди.

Марафонда 4-сектор раҳбари Гўзал Самиева, туман ҳокими ўринбосари С.Қурбонов, маҳалла фаоллари, ҳарбий қисм хизматчилари, ота-оналар томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари, мутафаккирлар ҳаёти ва фаолияти, аждодларимизнинг маънавий жасорати, қаҳрамонликларига бағишланган кўплаб китобларни кутубхонага совға қилди.

Бундан ташқари китоблар марафони тадбири доирасида болалар учун китоблар ярмаркасини ташкил этди. Шунингдек, ўқувчилар “Мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида мактаб кутубхонаси учун китобларни ҳадя этди.

Китоб марафонида 2142 дона бадиий китоблар мактаб кутубхонасига кирим қилинди.

Бундан ташқари ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тўгараклар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ўқувчилар томонидан тайёрлаган бадиий чиқишлар намойиш этилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?