...
28.02.2023
129 marta o'qildi

Конституциявий ислоҳот

▪️Янгиланаётган Конституциямизда прокуратурага оид конституциявий нормалар қандай алоҳида бобда акс эттирилган бўлса, худди шундай адвокатурага бағишланган янги боб киритилиши кўзда тутилмоқда. Бу ўз навбатида тарихий аҳамиятга эга воқелик сифатида баҳоланади. Зеро, бу орқали айблов ва ҳимоянинг том маънода тенглигини таъминлашнинг мустаҳкам конституциявий асослари яратилмоқда.

▪️Янгиланаётган Конституциямизда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши назарда тутилмоқда. Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади. Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ҳимоясидаги шахс билан тўсқинликсиз ва ҳоли учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?