...
17.01.2023
82 marta o'qildi

Давлатимиз раҳбари Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

Устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Бугуннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетади.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?