...
23.03.2023
50 marta o'qildi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 март куни бўлиб ўтган сессиясида вилоятда якшанба кунини «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этди.

Давлат раҳбари йиғилишда мактаб ва мактабгача таълим муаммолари, бу борада ота-оналарнинг мажбуриятини ошириш муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтган эди.

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан тумандаги умумтаълим мактабларида оталар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда бугунги замонда тирикчилик билан банд бўлган кўпчилик оталарнинг ўз фарзандларининг таълим ва тарбиясига оид ишларда эътиборсизлиги, ота болани тинглаш ва унинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муносабатни ташкил этиш ва ҳар бир фарзандининг ҳис-туйғуларини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?