...
18.04.2023
65 marta o'qildi

Тадбиркорлар қабули

Мамлакатимизда яқин истиқболга мўлжалланган дастурлар доирасида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш устувор вазифалардан қилиб белгиланган. Шу боис бугун туман прокурори Н.Азизов, туман ҳокими ўринбосари Б.Сатторов раҳбарлигида тадбиркорлар иштирокида мазкур мавзу юзасидан батафсил маълумот берилди ҳамда туманда фаолият юритаётган корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда иштирок этган 40 га яқин тадбиркор банк кредити ва субсидия олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва бошқа кўплаб масалаларда мурожаат қилдилар. Йўлланган мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, қолган вақт талаб этадиган масалаларга муддат белгиланиб масъулларга йўналтирилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?