...
09.09.2023
23 marta o'qildi

Сариосиёдаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташрифнинг кейинги манзилида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши ишлари, ҳудудда барпо этилаётган ижтимоий соҳа объектлари билан танишди.

Туманнинг “Лутфикор” маҳалласида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида жорий йилда 1 144 та хонадонли 35 та кўп қаватли турар жойлар фойдаланишга топширилади. Ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ҳамда айрим лойиҳалар якунига етказилмоқда.

Вилоят раҳбари жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган 3 та кўп қаватли турар жойда қурилиш ишлари бошланмаганлигини танқид қилди. Масъулларга тез кунда ушбу 3 та лойиҳанинг қурилиш ишларини бошлаш топширилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?