...
17.04.2023
63 marta o'qildi

Сариосиёда ҳам ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун комбайнлар шай ҳолатда

Жорий йил Сариосиё туманида 3 470 гектар майдондан ғалла ҳосили йиғиштириб олинади. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёнларига ҳозирдан тайёргарлик кўрилган бўлиб, мавсум учун 7 та комбайн шай ҳолатга келтирилган.

Бугун вилоят ҳокими Сариосиё туманида бўлиб, жорий йил ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёнларига техникалар шайлигини кўздан кечирди. Шу мақсадда ташкил этилган семинарда комбайн ҳайдовчилари ва уларнинг ёрдамчилари билан суҳбат ўтказилиб, уларга аванс иш ҳақлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?