...
23.01.2023
80 marta o'qildi

Вилоят ҳокими Сариосиё туманига ташриф буюриб, тумандаги Кўзи ожизлар жамиятига қарашли ўқув ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Жамият аъзолари ва корхонада фаолият юритаётган ходимлар билан самимий суҳбат ўтказди.

Бир вақтлар энг намунали ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш объектлари ҳудуди ҳозир яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Вилоят раҳбари яроқсиз объектларни бузиб ташлаш, янги замонавий ишлаб чиқариш ҳудуди ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Ҳудуд энг намунали ўқув ишлаб чиқариш майдонига айлантирилиши маълум қилинди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари тумандаги икки қаватли уйлар жойлашган ҳудудда бўлиб, турар жойларнинг ҳолатини ўрганди. Хонадонларга кириб, уй эгалари билан суҳбатлашди. Атрофда ободонлаштириш ишлари олиб борилмаганлиги, кўчанинг кўриниши тартибга келтирилмаганлиги учун масъуллар танқид қилинди.

Туман сектор раҳбарларига ҳудудда турар-жойларни бўлиб олиб, ҳар бир уйда таъмирлаш, тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек кўчаларни тартибга келтириб, аҳолига шароитлар яратиш бўйича вазифалар юкланди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?