...
13.04.2023
95 marta o'qildi

Президент топшириғи амалда: “Янги Ўзбекистон” массивлари барқарор табиий газ билан таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 апрель куни янги уй-жойлар қурилиши ва 2023 йилги ипотека дастури бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга “Янги Ўзбекистон” массивларида зарур инфратузилма, қурилиш ва сотув билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга оид топшириқлар берилди.

Ўтган йили Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Сариосиё ва Бойсун туманларида ҳам “Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга киришилиб, дастлабки кўп қаватли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилган эди. Жорий йилда Термиз туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви уйларига тамал тоши қўйилади.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?