...
23.03.2023
56 marta o'qildi

Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимизда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Айниқса, Наврўз байрам шукуҳи маҳаллаларда, энг олис қишлоқларда аҳоли ўртасида юқори кайфиятда нишонланмоқда.

Сариосиё туманидаги маҳаллаларда ҳам Наврўз байрам тадбирларида аҳоли учун дастурхон ёзилиб, дошқозонларда сумалак ва ош тайёрланмоқда.

Байрам тадбирида ҳам файзли дастурхон ёзилиб, сумалак, палов, кўк сомса каби баҳорий таомлар тортилди. Тадбирда ёши улуғ онахоналар шукуроналик билан дуога қўл очиб юртимиз тинчлиги, осойишталиги бардавом бўлишини тиладилар.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?