...
14.04.2023
88 marta o'qildi

Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Сариосиё туман ҳокимлигида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ходимлари, ташкилот ва идора раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Сиёсий-маърифат соатида спикерлар томонидан Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари, “Мутолаа вақти” рукни, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти) ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ушбу онлине сиёсий-маърифат соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tube орқали кузатиб боришингиз мумкин.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?