...
25.03.2023
72 marta o'qildi

Миллий қадриятларимиз -бебаҳо бойлигимиздир

Оилаларимизда қадрланиб келинаётган неча асрлик анъана ва урф-одатларимизни ёш авлодга етказиш, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилада соғлом муҳитни яратиш, оилавий ва қўни-қўшничилик муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат тамойилларига асосланишига эришиш ҳаётимиз бир бўлагига айланиб бўлган.

Шу мақсадда бугун Шарғун шаҳар 5-умумталим мактабида туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилфуза Тошматова ташаббуси билан "Миллий қадриятларимиз -бебаҳо бойлигимиздир" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида миллий урф-одат ва анъаналаримизни акс эттирган бадиий чиқишлар, келин салом, қўл меҳнати намуналаридан иборат кўргазмалар намойиш этилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?