...
20.04.2023
69 marta o'qildi

Масжидларда ҳайит намози адо этилди

Бугун, 21 апрел куни Сариосиё туманидаги 24 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди. Унда 18 820 нафар  тумандошларимиз ҳайит намозини адо этиб, бир-бирларини байрам билан қутладилар.

Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Ҳайит намозидан аввалги амру-маъруфларда Рамазон ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, бу кунни яхши кайфиятда ўтказиш, барча кин-адоватларни унутиш лозимлиги таъкидланди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?