...
16.04.2023
61 marta o'qildi

Гулхан атрофида машварат кечаси ўтказилди

Ҳурматли юртбошимиз ёшлар билан ўтказилган йиғилишларида мактабларда машварат кечаларини ўтказишни таклиф этган эди. Айни шу мақсадда бугун Сариосиё туманидаги 36-умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида бадиий кеча ўтказилди.

Бадиий кечада шеърхонлик, рақс, қўшиқ, фолклор, спорт йўналишларида ёшларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Гулхан атрофида ёшларни бирлаштирган бу оқшом барчада катта таассурот қолдирди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?