...
25.03.2023
73 marta o'qildi

Дала атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Бугун 25 май куни Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурбонов билан биргаликда вилоят ҳокимининг топшириғига асосан тузилган қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ишчи гуруҳи томонидан Хуфар ҳудудида ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан танишиш мақсадида Хуфар ҳудудидаги "Нор-Мерган", "Хуррам файз", "Хусен барака" фермер хўжаликларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ҳудудда фаолият олиб борувчи фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашиб дала четларида ободонлаштириш ва кўкалаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, дала четидаги ариқ ва зовурларни тозалаш, ердан унумли фойдаланган ҳолда белгиланган маҳсулотларни етиштириш бўйича керакли тавсияларини берди ҳамда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шунингдек, туман ҳокими дала майдонларидаги экинларнинг ҳолати билан ҳам танишди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?