...
25.03.2023
61 marta o'qildi

Адлия бўлими ва Давлар хизматлари марказининг туман бўлими янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Абдуқодир Донаев, Қонунчилик палатаси депутати З.Жалолов, вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, давлат хизматлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш маркази битта бинода фаолият юритувчи ягона тизимга айлантирилди. Аниқроқ айтганда, ягона “Адлия уйи” шакллантирилди.

 Бу эса ҳуқуқий муаммоси бор ёки давлат хизматларидан фойдаланишга эҳтиёжи бўлган жисмоний ва юридик шахсларга 4 та тузилма хизматидан “Бир дарча” тамойили асосида, бир жойнинг ўзида фойдаланиш имкониятини беради.

 Энди ташриф буюрувчиларга давлат хизматлари кенг, ёруғ ва шинам хоналарда, қулай шароитда кўрсатиб борилади.

 

 Бино қурилишида, замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Биргина давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 240 га яқин хизматларни кўрсатиш имкони яратилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш бурчаги ташкил қилинган. Ташриф буюрувчилар хизматлардан мустақил фойдаланишлари, шунингдек турли имкониятлардан хабардор бўлишлари учун ахборот стендлари ва постерлар қўйилган.

 Ушбу бинода тумандаги аҳолига хизмат кўрсатилиши билан бирга экстерриториал тамойил асосида Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча ҳудудлардан ташриф буюрган фуқаролар ҳам фойдаланишлари мумкин.

 Бинода имкониятлари чекланган шахслар учун ҳам зарур шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир фуқарога — алоҳида эътибор, жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари ҳисобга олинган.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?