...
06.04.2023
91 marta o'qildi

Абдуқодир Донаевнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун, 8 апрел куни туман ҳокими Абдуқодир Донаевнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сариосиё туманидаги Халқ қабулхонаси мудираси Ойдин Жўрабекова, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда моддий ёрдам, ичимлик суви, электр энергия, газ, ички йўлларни таъмирлаш, бандлик, ижтимоий ҳимоя, кредит, уй-жой ва шу каби масалаларда мурожаат қилиб келган 50 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Баъзи масалалар шу ернинг ўзида ўз ечимини топган бўлса қолган вақт ва маблағ талаб қилувчи мурожаатларнинг ечими юзасидан муддат белгиланиб, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?