Шу кунгача вилоятимизнинг баъзи чегарадош ҳудудларига қўшни Тожикистоннинг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли “Л-Регар-Зарчоп” электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилаётганди.
2023 йилнинг 18 январидан бошлаб Тожикистон Республикасининг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли “Л-Регар-Зарчоп” электр узатиш тармоғи орқали вилоятимизнинг Узун, Сариосиё ва Денов туманларига тўлиқ, “Л-Регар-Шеробод” электр узатиш тармоғи орқали эса Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз ҳамда Бойсун туманининг 100 фоиз истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди.
Музработ, Ангор, Шеробод туманларининг 10 фоиз, Термиз, Жарқўрғон туманларининг 30 фоиз, Термиз шаҳрининг 100 фоиз истеъмолчилари вилоятдаги подстанциялар орқали 196 МВт юкламали электр энергия билан таъминланмоқда.