...
03.04.2023
169 marta o'qildi

Сенатор ташаббуси билан маҳаллалар обод бўлмоқда

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Ҳозирда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди.

2023 йил, 1 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатор Абдуғани Сангинов, туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари билан биргаликда туманнинг Боғистон маҳалласи Зарчоб қишлоғи аҳолисининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, фуқароларнинг турмушини янада яхшилаш мақсадида аҳоли вакиллари билан сайёр учрашув ўтказди. Учрашувда фуқароларни ўйлантираётган масалалар тингланди.

Уларнинг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолари жойида ўрганилди. Ушбу учрашувда қишлоқ аҳолиси томонидан 52 хўжаликка узлуксиз электр билан таъминлаш учун 1 та транформатор ўрнатиш ва электр симлари тортишда амалий ёрдам сўралди. Мазкур мурожаат Сенатор томонидан инобатга олиниб, жорий йилнинг 25 апрелга қадар ҳал этиладиган бўлди. Ҳудди шундай учрашув жорий йилнинг 2-апрел куни Сариосиё туманининг Бўйрапўшт маҳалласида ўтказилди. Сенатор А.Сангинов мазкур маҳаллада ҳам аҳоли билан учрашди. Учрашувда фуқаролар томонидан ичимлик суви, электр таъминоти ҳамда ички йўлларни таъмирлаш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар йўлланди. Маҳалла фуқаролари Сенатордан маҳаллани 3 км тупроқли ички йўларини тошлаш ва электр энергияси учун 70 дона темир бетон устун 12 км АС-25 электр сими, 70 дона 0,4 квли траверс, 280 дона ТФ-20 изолятор, 1 дона КТПС-160/10/0,4 кВА трасформатор ўрнатилишида амалий ёрдам беришларини сўради. Мазкур мурожаат ҳам Сенатор томонидан инобатга олиниб жорий йилнинг 28 апрелига қадар тўлиқ ҳал этиладиган бўлди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?