...
12.09.2023
23 marta o'qildi

Диққат эълон: Ҳиндистонлик шифокорлар Термиз шаҳрида бепул тиббий кўрик ўтказади

Жорий йил 14 сентябрь куни соат 9:00 дан 17:00 гача Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида Ҳиндистон давлатидан ташриф буюрган гастроэнтеролог-трансплантолог ҳамда вертебролог нейрохирург мутахассислари томонидан тиббий кўрик ўтказилади.

Тиббий кўрикда:
➖ Жигар трансплантациясига муҳтож бўлган турли жигар ҳасталиклари билан оғриган беморлар (барча ёшдаги);
қўшимча олиб келиш талаб этилади: УЗИ, қон биохимик таҳлили тўлиқ, коагулограмма, умумий қон умумий пешоб таҳлили, мавжуд бўлса эластограмма, ЭКГ текшируви ва ҳулосаси.

➖ Умуртқа поғонасида туғма ва орттирилган патологияси бор ҳамда мураккаб юқори технологик амалиётга муҳтож беморлар (барча ёшдаги);
қўшимча олиб келиш талаб этилади: МРТ, МСКТ, ЭКГ текширувлари, сколиозда обзор рентген 2 та проекцияда.

❕ Тиббий кўриклар бепул ўтказилади.

☝️ Эслатма: Беморлар ўзлари билан барча лаборатор ва инструментал текширув ҳулосалари билан келишлари шарт. Тегишли ҳужжатлари бўлмаган беморлар мутахассислар ташрифига қадар яшаш жойларидан тайёрлаши талаб этилади.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?